Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фарғонада тадбиркорлар муаммоларини ўрганишга қаратилган учрашув бўлиб ўтди
1347
Сўнгги йилларда республикамизда тадбиркорликни ривожлантириш ва хусусий бизнеснинг барқарор ўсишини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Фарғонада тадбиркорлар муаммоларини ўрганишга қаратилган учрашув бўлиб ўтди

Айниқса, ҳудудларда ишлаб чиқаришнинг муттасил ўсишини таъминлаш, тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар кўламини кенгайтириш,  тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича сезиларли даражада ижобий ўзгаришларга эришилди.

Марғилон шаҳрида жойлашган "Narimteks" қўшма корхонаси вилоятда тўқимачилик соҳасида фаолият олиб бораётган корхоналардан биридир. Корхона асосан тўрт мавсумга мўлжалланган  аёллар кийим-кечакларини тикишга ихтисослашган.

Корхонага хориждан энг сўнги русумдаги бичиш-тўқиш, безак бериш ҳамда тикув машиналари импорт қилинган. Йилига ўртача 40-50 минг дона аёллар пальтоси, пиджак ва курткалари, шунингдек юздан ортиқ турдаги хотин-қизлар учун мўлжалланган либослар ишлаб чиқарилади.

Корхонада ишлаб чиқарилаётган мазкур товарларга нафақат республикамизда, балки хорижда ҳам талаб катта. Корхона ишлаб чиқарилаётган сара маҳсулотлар дунёнинг деярли барча қитъаларига экспорт қилиниши йўлга қўйилган.

Экспортни қўллаб-қувватлаш ҳамда янги ишлаб чиқариш воситалари ва технологик асбоб-ускуналарни импорт қилишда тадбиркорларга берилаётган имтиёзларни тадбиркорларга етказиш мақсадида Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Қиргули” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи томонидан мунтазам тадбиркорлар билан учрашиш уларнинг божхона соҳасига доир мавжуд муаммоларини ўрганиш  тизимли равишда йўлга қўйилган.

Шу мақсадида корхона раҳбари билан корхонада янги турдаги товарлар ишлаб чиқарилиши ҳамда унинг сифати билан танишиб чиқилди.

Танишув жараёнида корхона раҳбари ишлаб чиқарилган маҳсулотларини 5000 АҚШ долларигача бўлган қисмини электрон тижорат орқали божхона юк декларациясини расмийлаштирмасдан почта хизматларини кўрсатиш қоидаларига мувофиқ реализация қилинаётганини маълум қилиб, ушбу маҳсулотларини Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига ахборот киритиш масаласида мурожаат қилди.

Мазкур мурожаат юзасидан “Қиргули” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи О.Камолов томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 283-сон қарори асосида тушунтиришлар берди.

25.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг