Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Билакка “тақилган” героин!
986
Божхона органлари томонидан гиёҳвандлик воситаларнинг ноқонуний айланмаси ва савдосига қарши тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Билакка “тақилган” героин!

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни мухофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда Тўрткўл туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган “Lacetti” русумли автотранспорт воситасида йўловчи сифатида келаётган фуқаро И.Х ҳолислар иштирокида кўздан кечиририлди.

Натижада ушбу шахс кийимлари остида билагига полиэтилен ўрам яшириб қўйганлиги фош бўлди. Мазкур ўрам очиб кўрилганида эса, унинг ичида 3.97 гр. героин гиҳвандлик воситаси борлиги аниқланди. Буни экспертиза хулосаси ҳам тасдиқлади.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

25.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг