Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Нукус-аэропорт” чегара божхона пости ходимлари томонидан “Москва-Нукус” авиарейси билан учиб келган фуқаро А.С. га тегишли сумка белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганда, унда йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган жами 75 дона ов милтиғи (50 дона 12 калибрли, 25 дона 16 калибрли) гильзалари борлиги аниқланди.
Шунингдек, ушбу пост орқали “Нукус-Москва” йўналишидаги авиарейс бўйича парвози олдидан йўловчи Ж.Ғ тегишли тартибда божхона назоратидан ўтказилганда, унинг қўл сумкасида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган 2 дона қадимий тангалар борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
25.02.2022