Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда “Андижон” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда вилоятда фаолият кўрсатувчи масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига хориждан олиб келинган товарлар божхона кўригидан ўтказилди.
Божхона кўриги натижасида, 237 млн. 900 минг сўмлик 6.3 тонна оғирликдаги 29 минг 740 м кв. матолар ҳужжатларда кўрсатиб ўтилмагани фош бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан терговга қадар текшируа ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
25.02.2022