Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухорода салкам 8,8 млрд. сўмлик товарларнинг ноқонуний олиб кирилиши олди олинди
1078
Ҳужжатларда кўрсатилмаган йирик миқдордаги товарларни ноқонуний тарзда юртимизга олиб киришга бўлган навбатдаги уриниш божхоначилар томонидан фош қилинди.
Бухорода салкам 8,8 млрд. сўмлик товарларнинг ноқонуний олиб кирилиши олди олинди

Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Хўжадавлат” темир йўл чегара божхона пости ходимлари қўшни мамлакатдан кириб келган темир йўл вагонларини белгиланган тартибда инспекцион кўрик мажмуаси ёрдамида божхона назоратидан ўтказишди. 

Текширув давомида, темир йўл вагонларида олиб келинаётган юклар орасида юк-кузатув ҳужжатларида умуман кўрсатилмаган жами 295 ўриндаги сим ўрамлари борлиги аниқланди. Мазкур товарнинг умумий қиймати эса 4 млрд 775 млн сўмни ташкил қилмоқда.

Яна бир ҳолатда эса “Олот” чегара божхона постида хорижий давлатдан кириб келган юк автомашинаси хавфни бошқариш тизими орқали “Қизил” йўлакка йўналтирилгани бежим эмас экан.

Текширув давомида, юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча 4 млрд сўмлик 500 дона компьютер мониторлар ҳамда 14 млн сўмлик 480 дона ошхона идишлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги 2 ҳолатда умумий қиймати 8 млрд 789 млн сўмни ташкил этувчи товарларга нисбатан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

25.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг