Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда сайёр суд бўлиб ўтди
8249
Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, қонунбузарлик ҳолатлари учун жазонинг муқаррарлигини таъминлаш, келгусида шу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ишларни сайёр суд тартибида кўриб чиқиш муҳим аҳамият касб этади.
Андижонда сайёр суд бўлиб ўтди

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси маъмурий биносида Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг навбатдаги сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Ўтказилган сайёр суд мажлисида дастлаб Андижон вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг ўринбосари О.Бахромов сўз олиб қонунчиликда янги қабул қилинган қонунларнинг мазмуни ва ижроси, хусусан божхона соҳасида тадбиркорларга яратилаётган қулайликлар божхона соҳасини коррупциядан холи тизимга айлантириш, бунда тадбиркорларнинг роли ғоят муҳим эканлигига алоҳида тўхталиб ўтди. Суд мажлисида сўз олган Андижон шаҳар судининг судьяси С.Расулов суд мажлиси иштирокчиларини бугунги глобаллашув даврида ўз бизнесларини юритишларида турли хил қинғирликларга, энг ачинарлиси ўзлари билиб билмай тадбиркорлик соҳасидаги жиноятларга кўл урмасликлари бу орқали ўзлари ва яқинларининг тинч ва осойишта ҳаётларига раҳна солмасликга чақирди.

Божхона қонунчилиги бузилиши ҳолатлари нафақат чегара божхона постларида балки аксарият ҳолатларда ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ҳам содир этилмоқда. Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан 110 та божхона тўғрисидаги қонунбузилиш ҳолатлари юритилган.

Мазкур қонунбузилиш ҳолатларидан 8 таси юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлса, 102 та ҳолатда маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, қайд этилган ҳуқуқбузарликлар натижасида қарийб 2,5 млрд сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланиб 700 миллион сўмдан зиёд маблағлар давлат бюджети маблағлари ҳисобига ундирилишига эришилди.

Ўтказилган сайёр суд мажлиси якунида Андижон шаҳар суди судьяси У.Шералиев томонидан бугунги кунда ёшлар орасида кенг тарқаб боришга улгираётган кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига урғу берилди. Шу билан бирга божхона чегараларида хизмат олиб бораётган божхона ходимларини хам янада ҳушёр ҳолда хизмат олиб боришлари лозимлиги ҳақида таъкидлаб ўтди.

Суд мажлисига таклиф этилган ҳуқуқбузарлик субъектлари вакиллари келгуси фаолиятлари давомида бундай хато ва камчиликларга йўл қўймасликлари, ҳалол тадбиркорлик қилишга ва божхона органи ходимлари билан ўзаро тўғри ҳамкорлик қилишлари хақида маълум қилдилар.

 

           Андижон вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

 

24.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг