Учрашувда, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва соҳани коррупциядан холи тизимга айлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказилганлиги, йиғилишга божхона тизими мамлакатимизни жаҳон иқтисодиётига боғлайдиган кўприк ҳисобланиши ҳамда божхона постлари обод, аҳоли ва тадбиркорлар учун қулай бўлиши кераклиги алоҳида таъкидланди.
Бундан ташқари, Сирдарё вилояти томонидан 2020-2021 йиллар давомида амалга оширилган экспорт-импорт операциялари кўрсаткичлари таҳлили ва Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 18 февралдаги ЎРҚ-755-сон Қонуни билан “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритилганлигига тўхталиб ўтилди.
Учрашув давомида тадбиркорлик субъектларини божхона назорати ва расмийлаштируви билан боғлиқ муаммолари тингланиб, улар томонидан билдирилган мурожаатларига батафсил жавоблар ва ахборотлар берилди.
Шу билан бирга, учрашув якунида корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишилди ва келгусидаги экспорт салоҳиятини кўпайтириш бўйича режаларини амалга оширишида божхона ходимлари томонидан яқиндан амалий ёрдам кўрсатилиши бўйича келишиб олинди.
24.02.2022