Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Термизда матбуот анжумани бўлиб ўтди
8183
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5414-сонли Фармони билан, божхона органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш божхона органларининг асосий вазифаларидан этиб белгиланган.
Термизда матбуот анжумани бўлиб ўтди

Шу муносабат билан,  Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими билан ҳамкорликда оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерларни божхона органлари фаолияти билан яқиндан «Божхона органларида тартиб-тамойилларини енгиллаштиришдаги ислоҳотлар» мавзусида Термиз шаҳридаги Матбуот уйи биносида матбуот анжумани ташкил қилинди.

Мазкур тадбирда журналистлар ва блогерларга Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 18 февралдаги  ЎРҚ-755-сон Қонуни билан «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар тўғрисида маълумот берилди.

Матбуот анжумани иштирокчиларига вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Хуршид Халбаев  ҳамда масъул бўлим бошлиқлари Қонун билан киритилган ўзгаришлар ва божхона соҳасига доир саволларга жавоб бердилар.

Дастлаб, Хуршид Халбаев  тадбир иштирокчиларини «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар билан таништирди. Унга кўра, эндиликда алоҳида ҳолларда, божхона органларига хизматга:

▶️Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони, қарори ёки фармойиши, шунингдек розилиги ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ёхуд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи асосида — бошқа давлат органларининг ва ташкилотларининг ходимлари;

▶️Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи асосида — ёши 30 дан ошган, тор ихтисосликдаги юқори малакали мутахассислар қабул қилиниши мумкин.

Шунингдек,  қонун билан :

▶️ божхона органларига қабул қилинган ходимлар (Божхона институти битирувчиларидан ташқари) мажбурий тартибда бирламчи касбий қайта тайёргарликдан ўтади;

▶️Божхона органининг ходими энди ҳар икки йилда эмас, балки Давлат божхона қўмитаси Раисининг буйруғига мувофиқ малака оширишдан ўтади;

▶️Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи билан Ўзбекистон ёки чет давлатнинг ОТМ ва ташкилотларига магистратура мутахассисликлари бўйича ўқишга юборилган божхона органи ходими ўқиш даврида, охирги эгаллаган лавозимидагидан кам бўлмаган миқдорлардаги пул таъминоти сақланган ҳолда божхона органларининг ихтиёрида қолдирилади.

Ташкил қилинган матбуот анжуманида журналистлар ва блогерлар божхона соҳасига доир ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.

24.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг