Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Уяли телефон аппаратларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1251
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Чилонзор туманидаги автотураргоҳларнинг бирида ўтказилган тадбир давомида уяли телефон аппаратларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Уяли телефон аппаратларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Фуқаро М.У. бошқарувида бўлган “Матиз” русумли автомашинада  йўловчи сифатида келган фуқаро Г.М. хорижда ишлаб чиқарилган, аввал республикамизга ноқонуний йўллар билан олиб келинган 50 дона янги “Red Mi” русумли уяли телефон аппаратларини салкам 7,6 минг АҚШ долларига ҳисоблаб, 5000 АҚШ доллари ва 21 млн. 690 минг сўмга сотаётган вақтда тўхтатилиб, телефон аппаратлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Давлат божхона қўмитасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари томонидан яна бир қонунбузарлик ҳолати фош этилди.

“Чуқурсой” темир йўл станциясига темир йўл контейнерида Хитой Халқ Республикасидан Андижон вилоятида фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамият номига йўл юк ҳужжатларига асосан қиймати 22,2 минг АҚШ доллар, вазни салкам 21тонна бўлган 3 турдаги “Синтетик ип, мебель учун қоғоз, пайпоқ тўқиш учун  ускуна” товарлари келтирилиши керак эди.

Контейнердаги мазкур юклар корхонанинг ишончли вакили фуқаро Х.А. ва холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганида йўл-юк ҳужжатларида кўрсатилган “мебель учун қоғоз” товари йўқлиги маълум бўлди.

Контейнерда эса ҳужжатларда кўрсатилмаган, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра  қиймати 406 млн. сўмлик 275 минг дона  “Совғани ўрашга ленталар”  ҳамда 590 минг дона  “Совғаларни қадоқлаш учун пленка” товарлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

 

 

20.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг