Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Саъваларни картон қути ва идишларда олиб ўтишга бўлган уриниш фойда бермади
962
Божхоначилар юртимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш билан бир қаторда ҳайвонот оламини ҳам асраб авайлашда фаоллик кўрсатиб келишмоқда.
Саъваларни картон қути ва идишларда олиб ўтишга бўлган уриниш фойда бермади

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан пиёда кириб келган фуқаро Б.А. ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Текширув давомида ушбу шахснинг қўлидаги картон қутида йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ҳамда оғзаки сўровда айтилмаган 100 дона саъва қушлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу қушлар Тошкент ҳайвонот боғига топширилиб, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

22.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг