Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорликни ривожлантириш – божхона органларининг устувор вазифаларидан биридир
8473
Бугунги куннинг муҳим вазифаларидан бири - экспорт салоҳиятини ошириш, барча соҳаларда тадбиркорлар учун қулайлик яратиш орқали уларга амалий ёрдам беришдир.
Тадбиркорликни ривожлантириш – божхона органларининг устувор вазифаларидан биридир

Жиззах вилояти божхона бошқармаси  томонидан ҳам ушбу  йўналишда тизимли ишлар амалга оширилиб, маҳсулотларимизнинг чет элга экспорт қилинишида тадбиркорларга тезкор ва замонавий божхона хизматлари кўрсатиб келинмоқда.

Юрт ривожи ва унинг тараққиёти учун муносиб ҳисса қўшиб келаётган ишбилармон тадбиркорларга божхона соҳасида амалий ёрдам кўрсатиш, улар билан қонуний тартибда ҳамкорликда иш юритиш ва бу орқали иқтисодиётимиз барқарорлигини таъминлаш божхона органлари олдида турган муҳим вазифалардан биридир. Шу боис, соҳада муаммоли вазият юзага келишининг олидини олиш, ишбилармон тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Жиззах вилояти божхона бошқармаси бошлиғи “OSTEX JIZZAX” МЧЖга ташриф буюрди.

Корхона 2016 йилда иш фаолиятини йўлга қўйган бўлиб, бу ерда бир кунда ўртача 14 тонна ип калава ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Эътиборлиси, бугунги кунда ушбу текстил корхонасида 350 га яқин аҳоли иш билан таъминланган. Корхона нафақат ички бозорга балки, Хитой, Туркия, Россия давлатларига сифатли маҳсулотларини экспорт қилган.

2020-2022 йиллар  давомида корхона томонидан 2 425,30 минг АҚШ долларига тенг товарлар экспортга расмийлаштирилган. Тадбиркорга яқиндан кўмакчи бўлиш, уларга сифатли божхона хизматини кўрсатиш, қолаверса, олиб кирилган маҳсулот ёки асбоб-ускуналарга божхона тўловларидан имтиёзлар бериш экспорт кўрсаткичи янада ошишига муҳим омил бўлади. Шу боис,  “OSTEX JIZZAX” МЧЖга божхона тўловларидан жами 1 млрд. сўмдан ортиқ имтиёз берилган.

Айтиш керак, бугун тадбиркорларга барча соҳаларда кўрсатилаётган амалий ёрдамлар натижасида маҳаллий ишлаб чиқариш, экспорт кўрсаткичлари тобора юқорилаб бораверади. Бу эса юртимиз иқтисодиётининг янада ривожланишига ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилади.

22.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг