Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
"Божхона маликалари" республика кўрик танловининг Бухоро вилояти босқичи ўтказилди
8126
Бухоро вилояти божхона бошқармасида тизимда фаолият юритаётган хотин қизлар ўртасида ташкил этилган “Божхона маликалари” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, аёлларнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётдаги ролини ошириш бўйича бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мазкур танлов хам божхона тизимида фаолият юритаётган аёл ходимларни қўллаб қувватлаш, уларнинг жамиятдаги ижтимоий фаоллигини ошириш касбий билим ва иқтидорларини юзага чиқариш мақсадини ўз олдига қўйган бўлиб, танловнинг вилоят босқичида 4 нафар опа сингилларимиз фаол қатнашишди.

“Божхона маликалари”танловининг вилоят босқичи ғолиблигига «Олот» чегара божхона пости инспектори Шаҳодат Ғиёсова эришди ҳамда танловнинг Қашқадарё вилоятида бўлиб ўтадиган ҳудудий босқичида қатнашиш имкониятини қўлга киритди. Шу куни тадбирнинг барча иштирокчиларига бошқарманинг фахрий ёрлиқ ва совғалари топширилди.

22.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг