Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жиззахда “Божхона маликалари” кўрик танловининг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди
8195
Давлат божхона қўмитаси томонидан эълон қилинган “Божхона маликалари” кўрик-танловининг Жиззах вилояти босқичи ўтказилди.
Жиззахда “Божхона маликалари” кўрик танловининг вилоят босқичи  ғолиблари аниқланди

Бугун юртимизда аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва ролини оширишга юқори баҳо берилиб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, хотин-қизларимизнинг билимли, малакали касб эгалари бўлишлари устувор вазифалардан бири деб белгиланди.

Ушбу жиҳатларни эътиборга олган ҳолда Жиззах вилояти божхона бошқармасида “Божхона маликалари” Республика кўрик танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда бошқарма марказий аппарати ва божхона постларидан жами 4 нафар аёл ходимлар иштирок этишди.

Қизиқарли баҳс ва шартлар асосида ташкил этилган мазкур танловда “Учтўрғон” чегара божхона пости ходими Г.Рустамова ғолиб деб топилиб, бошқарманинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

22.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг