Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Порт назорати гуруҳи” аъзолари учун семинар-тренинглар ташкил қилинди
1888
2022 йил 21 феврал куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси (БМТ ГМЖБ) ҳамда Жаҳон божхона ташкилотининг “Контейнерлар ташувини назорат қилиш” глобал дастури доирасида фаолият олиб борувчи “Порт назорати гуруҳи” аъзоларининг, ҳамда ДБҚ Марказий аппарати ходимларининг билим ҳамда назарий кўникмаларини оширишга қаратилган семинар-тренингнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
“Порт назорати гуруҳи” аъзолари учун семинар-тренинглар ташкил қилинди

Тадбирни БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий вакили Ашита Миттал хоним очиб берди.

Тренинг жорий йилнинг 21-25 февраль кунлари бўлиб ўтади. Мазкур тренингда Порт назорати гуруҳлари аъзолари ҳамда ДБҚ Марказий аппаратининг мувофиқлаштирувчи ходимлари иштирок этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, “Контейнерлар ташувини назорат қилиш” глобал дастури доирасида Давлат божхона қўмитаси БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси билан 2014 йилдан буён фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Мазкур Дастурнинг асосий мақсади - иштирокчи мамлакатларга контейнерларда юк ташиш воситаларининг гиёҳванд моддалар савдоси, трансмиллий уюшган жиноятчилик ва бошқа ноқонуний фаолият учун ишлатилишининг олдини олиш учун денгиз, ҳаво ва қуруқликдаги портларда ҳуқуқни муҳофаза қилишнинг барқарор механизмларини ишлаб чиқишда ёрдам беришга қаратилган.

“Контейнерлар ташувини назорат қилиш” дастури мамлакатлар учун денгиз портлари ва қуруқлик портларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини мувофиқлаштириш ва бошқариш бўйича самарали ечимни таклиф этади.

 

 

 

22.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг