Шу сабабли, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси мутахассислари томонидан ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари билан доимий равишда давра суҳбатлари ташкил этиб келинмоқда.
Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси “Авиа юклар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида бўлиб ўтди.
Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига киритилган ўзгаришлар, чорвачилик соҳасини ривожлантириш мақсадида тақдим қилинаётган имтиёзлар, божхона омборлари эгалари учун жорий этилаётган қулайликлар ва мажбуриятлар юзасидан батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, тадбиркорлар томонидан билдирилган бир қатор муаммолар, хусусан ТИФ ТН кодларининг бир хилда талқин қилиниши, божхона органлари томонидан кўрсатиладиган “Дастлабқи қарор” хизмати атрофлича муҳокама қилинди.
Товарлар импортида қўлланиладиган айрим имтиёзлар билан боғлиқ масалалар ҳам қизғин баҳсларга сабаб бўлди.
Шу билан бирга, учрашувда Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими ходимлари томонидан комплекс томонидан коррупцияга қарши курашиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар юзасидан қисқача тўхталиб ўтилиб, божхона ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан ДБҚнинг “11-08” “ишонч телефон” рақами ва “Тошкент-Аэро” ИБКнинг Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлимларига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтилди.
21.02.2022