Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Сирдарё” чегара божхона постида “Очиқ эшиклар” куни бўлиб ўтди
8416
Мамлакатимиз келажагини белгилашда шижоатли, қатъий, мақсадни аниқ қўйиб, шу асосда ҳаракат қилаётган ёшларнинг ўрни катта.
“Сирдарё” чегара божхона постида “Очиқ эшиклар” куни бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан “Сирдарё” чегара божхона постида ёшлар билан “Очиқ эшиклар” куни ташкил қилинди.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари билан ҳамкорликда ташкил этилган учрашувда Сирдарё туманидаги 27- ва 28-сонли умумтаълим мактабларининг ўқувчилари “Сирдарё” чегара божхона постига ташриф буюришди.

Учрашувда ёшлар ҳаётидаги энг долзарб масалалар, айниқса, маҳаллаларда ёшларни Ватанга садоқатли бўлиш, миллий қадриятларни ҳурмат қилиш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга елкама-елка бўлиш мақсадида ёшларга чегара божхона постида хизмат давомида фойдаланиш бўлган замонавий назорат техник воситалар тавсифлари билан яқиндан таништирилди.

Бундай учрашувлар ёшларни жисмоний ва маънавий қобилияти, етакчилик кўникмалари ва интеллектуал салоҳияти, профессионал малакасини оширишга ҳамда Ватан равнақи ва юрт тараққиётига салмоқли ҳисса қўшишга хизмат қилади.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

19.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг