Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухоро ва Қорақалпоғистонда товар моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1176
Турли найрангларни қўллаган ҳолда божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Бухоро ва Қорақалпоғистонда товар моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган, фуқаро Ш.Д. бошқарувидаги “MAN” русумли юк автомашинаси  холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилгандан ортиқча бўлган, умумий қиймати 355 млн. сўмлик жами 177 680 дона “устара” товарлари борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда, мазкур постга кириб келган фуқаро И.С. бошқарувидаги “MAN” русумли юк автомашинаси кўздан кечирилганда, автомашинада юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий қиймати 178 млн. сўмлик “овоз кучайтирувчи карнай” ва “уй кинотеатри” товарлари борлиги аниқланди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Довут-ота” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Н.Д бошқарувидаги “DAF” русумли юк автомашинаси божхона назоратидан ўтказилганида, автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 40 миллион сўмлик автомобиль эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

19.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг