Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳужжатларда кўрсатилмаган йирик миқдордаги товарлар фош бўлди
1184
Божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Ҳужжатларда кўрсатилмаган йирик миқдордаги товарлар фош бўлди

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг "Чуқурсой" ташқи иқтисодий фаолият божхона постида хориждан темир йўл контейнерида келтирилган товарларнинг "импорт" божхона режимига расмийлаштируви учун тақдим этилган божхона юк декларацияси автоматик тарзда "қизил" йўлакка рўйхатга олиниб, божхона кўриги ўтказилди.

Натижада, контейнерларда БЮД ва юк ҳужжатларида кўрсатилмаган қиймати 1.8 млрд. сўмлик парда матолари, турли хилдаги кийим-кечаклар товарлари борлиги аниқланди.

Мазкур товарларга 243 млн. сўм миқдорида қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

19.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг