Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситалар фош этилди
980
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини юртимизга ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситалар фош этилди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ойбек” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро И.Д. бошқарувидаги “ISUZU” русумли автотранспорт воситаси холислар иштирокида божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, автотранспорт воситасида ҳужжатларда кўрсатилмаган жами 200 дона “Циклодол” номли психотроп дори воситалари борлиги аниқланди.    

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

19.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг