Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Миллий кинология марказининг ёшлар билан учрашуви ташкил қилинди
1335
Янгиҳаёт туманидаги “Дўстлик” МФЙда Миллий кинология маркази ходимларининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Миллий кинология марказининг ёшлар билан учрашуви ташкил қилинди

Тадбирда Миллий кинология марказининг ёш ходимлари ўзларига бириктирилган хизмат итлари билан кўргазмали чиқишлар қилиб фаол иштирок этишди. 

Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини мустаҳкамлаш, уларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлигини оширишга бағишланди. Шунингдек, марказ жойлашган худуд атрофида истиқомат қилаётган аҳоли қатлами ҳамда таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшлар орасида соҳа фаолиятини кенг тарғиб қилиш, улар билан доимий равишда ҳамкорлик қилиш, келажакда божхоначи касбига бўлган қизиқиш ва интилишларини шакллантириш ва мустаҳкамлашдан иборатдир.

 

18.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг