Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг қабул қилиниши, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг ташкил этилиши ва коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурларининг қабул қилинганлиги юртимизда коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган қатор чора- тадбирлар самарадорлигини оширишга хизмат қилиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 27 майдаги ПФ-5729-сон Фармони бу борадаги изчил саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми бўлиб, бундан кўзланган асосий мақсад юртимизда коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини янада ошириш, энг юқори даражадаги қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий имижини ошириш ва мустаҳкамлашга қаратилган.
Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” чегара божхона пости ходимлари томонидан карантин қоидаларига риоя этган ҳолда чегара божхона пости орқали ҳаракатланаётган фуқаролар ва ҳайдовчилар иштирокида “Коррупция – жамият кушандаси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбати якунида божхона пости орқали ўтувчи фуқароларга, божхона қонунчилиги соҳасига оид мурожаатлар мавжуд бўлганда Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ишонч телефон рақамига ва Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг (76) 225-02-26 рақамли телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
18.02.2022