Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Заргарлик буюмларини юклари орасига яширган шахс фош бўлди
866
Заргарлик буюмларини юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Заргарлик буюмларини юклари орасига яширган шахс фош бўлди

Юртимизга хорижий авиарейс билан учиб келган фуқаро М.Р.нинг юклари божхоначилар томонидан ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилади.

 Натижада, уларнинг ичида божхона назоратига тақдим қилинмаган, жисмоний шахслар томонидан божсиз олиб ўтиш меъёрларидан ортиқ бўлган 281 грамм кумушдан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибларга кўра жисмоний шахслар чегара божхона постлари орқали 65 граммдан ортиқ бўлмаган заргарлик буюмларини божхона тўловларисиз олиб ўтишлари мумкин.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

18.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг