Шунингдек, жиноятчилик ва коррупция жамиятнинг маънавий-ахлоқий асосларини емиради. Жамият аъзоларининг фуқаролик мавқеини йўққа чиқаради. Амалга оширилаётган ўзгаришларга салбий муносабат вужудга келиши учун шароит яратиб беради.
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси томонидан ходимлар ўртасида коррупция ва турли қонунбузарлик ҳолатларини олдини олишга қаратилган қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бу борада ўтказилаётган кунлик йўриқномаларда мунтазам равишда тушунтириш ишлари йўлга қўйилган.
Шунингдек, тизимга яқинда қабул қилинган ёш ходимлар онгига қасамёдига содиқ бўлишлари, ватан олдидаги бурчларини ҳалол ва виждонан, ўз билимига таяниб, коррупцияга йўл қўймасдан бажаришлари сингдирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, божхона қонунбузилиши ҳолатлари рўй берганида Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ҳамда Қашқадарё вилоят божхона бошқармасининг (75) 221-04-80 рақамли ишонч телефонларига мурожаат этишингиз мумкин.
Дарҳақиқат, амалга оширилаётган бу каби чора-тадбирлар жамиятимизни коррупция ва жиноятчилик каби жирканч иллатлардан йироқда бўлишини таъминлайди.
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
18.02.2022