Самарқанд вилояти божхона бошқармаси “Жартепа” чегара божхона пости орқали қўшни давлатдан кириб келган фуқаро М.Х. ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, унинг юклари орасида “Фенобарбитал-3Н” номли жами 578 дона психотроп таблеткалар борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
18.02.2022