Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Миллий кинология марказида ўқувчи ёшлар иштирокида тадбир ташкил қилинди
1284
Миллий кинология марказига “Янги Ўзбекистон ёшлари форуми-2022” доирасида Янгиҳаёт туманидаги 68-сонли ўрта таълим мактабида таҳсил олувчи ўқувчи ёшлар ташриф буюришди. Тадбир “Файзли” маҳалласи ёшлар етакчиси ҳамда Миллий кинология маркази бошланғич ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил қилинди.
Миллий кинология марказида ўқувчи ёшлар иштирокида тадбир ташкил қилинди

Тадбир давомида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ҳарбий ватанпарварлик ва ўқув методика бўлими бош мутахассиси Анваржон Жабборов, Муқумий номидаги Давлат театри актрисаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Маъсуда Отажонова, Тошкент шаҳар Сергели тумани Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Отабек Ёрқинов ҳамда Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани “Файзли” маҳалла ёшлар етакчиси Ўғилой Джумадуллаевалар ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққандар марказ фаолияти, ташкил топиш тарихи, марказ ходимлари олдига қўйилган вазифалар ва қўлга киритган ютуқлар, кинология соҳасининг бугунги кундаги аҳамияти ўқувчи ёшларга жонли мисоллар билан батафсил тушунтириб берилди.

Айниқса, Миллий кинология маркази ходимларининг турли йўналишлар бўйича хизмат итлари иштирокидаги кўргазмали чиқишлари ўқувчиларда катта таассуротлар қолдирди.

Тадбирда ўқувчилар кинология ва хизмат итлари билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислардан атрофлича жавоблар олдилар.

Мазкур тадбир муносабати билан Миллий кинология марказида китоб ярмаркаси ҳам ташкил этилди.

Кўтаринки руҳда ўтган тадбир барчада илиқ таассурот қолдирди ва бу каби тадбирларни мунтазам ўтказишга келишиб олинди.

 

18.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг