Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда ўқув-семинари ташкил қилинди
8647
Наманган вилояти божхона бошқармасида Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245 ва 2458-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-744-сон Қонуни тарғиботига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Наманганда ўқув-семинари ташкил қилинди

 Тадбирдан кўзланган асосий мақсад мазкур қабул қилинган қонуннинг моҳияти ва аҳамиятини божхона ходимлари, шунингдек аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида тушунтирилишини таъминлаш мақсадида Наманган вилояти божхона бошқармаси ходимларининг ҳуқуқий билимларини янада оширишга қаратилди.

Тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил девонининг (Бизнес Омбудсман) Наманган вилоятидаги мутахассиси Н.Тожибоев иштирок этди.

Тадбирни бошқарма бошлиғи ўринбосари И.Жалолов очиб бераркан, мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш ва эркинлаштириш, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилганлиги тўғрисида гапириб ўтди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил девони (Бизнес Омбудсман) Наманган вилоятидаги мутахассиси Н.Тожибоев сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245 ва 2458-моддаларига киритилган ўзгартиришлар тўғрисида батафсил тўхталиб ўтди.

Ўқув-семинари савол-жавобларга бой бўлиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар олишди.

17.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг