Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ватанпарварлик — миллий ғоямиз асоси
1197
Ёшларни миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини чуқур сингдириш, қадимий тарихимиз ва маданиятимиз, жонажон Ватанимизнинг мустақиллиги ва равнақи йўлида фидокорона курашган миллий қаҳрамонларимиз билан фахрланиш, уларга муносиб бўлиш туйғусини шакллантириш, миллий армиямизнинг қудрати ва салоҳиятига бўлган ишончни кучайтириш, Ватан ҳимояси Ўзбекистон фуқароси учун муқаддас бурч эканини чуқур сингдириш бугунги таълим ва тарбия тизими олдида турган устувор вазифалардан ҳисобланади.
Ватанпарварлик — миллий ғоямиз асоси

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Ш.М.Мирзиёевнинг 2022 йил 7 январь куни Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий таълим муассасаларига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижроси доирасида Божхона институтида таҳсил олувчи курсантлар ва ўқитувчилар иштирокида Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида жойлашган 324-сонли умумтаълим мактаби ўқувчи-ёшлари билан учрашув ташкил этилди.

Тадбир давомида мамлакатимизда ёш авлодни жисмонан ва маънан баркамол, ҳарбий-ватанпарварлик ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидлаб, институт курсантлари ва мактаб ўқувчилари ўртасида самимий муносабат шаклланиб, ўқувчилар томонидан ҳарбий хизматчи ва божхона ходими бўлиш йигит киши учун олий шараф эканлиги таъкидлаб ўтилди. 

Тадбирда институт фаолиятига бағишланган видеофилм намойиш этилиб, ушбу филм орқали ёшлар институтда яратилган шароитлар, таълим йўналишлари битирувчи синфларга қабул жараёни билан боғлиқ бўлган маълумотларга эга бўлдилар.

 

17.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг