Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарёда “Коррупция – жамият кушандаси” мавзусида учрашув ташкил қилинди
1138
Сирдарёда “Коррупция – жамият кушандаси” мавзусида учрашув ташкил қилинди
Сирдарёда “Коррупция – жамият кушандаси” мавзусида учрашув ташкил қилинди

Шу муносабати билан, Сирдарё вилояти божхона бошқармасида Сирдарё вилояти прокуратураси билан ҳамкорликда, бўлим бошлиғи Р.Норбоев иштирокида божхона органлари шахсий таркиби билан тизимда коррупцияга қарши курашиш йўналишида махсус учрашув ўтказилди.

Ушбу йўналишда бошқарманинг тегишли тузилмалари билан ҳамкорликда божхона постларида хуфиёна ва ошкора тарзда текширувлар ўтказилиши, ножўя иллатларнинг олдини олиш ва муҳитни соғломлаштириш ҳамда божхона чегараси орқали ҳаракатланадиган фуқаролар, ҳайдовчилар ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари билан хушмуомалада бўлиш, уларга қонунчиликда белгиланган амалий ёрдамларни бериш бўйича кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, божхона ходимларининг шахсий хавфсизлигини таъминлаш, улар томонидан коррупция ва бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилишининг олдини олиш ва бу борада ҳамкорликдаги ишларни кучайтириш алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Агар Сизга божхона қонунчилиги бузилишига доир ҳолатлар ёки божхона ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари маълум бўлса, Давлат божхона қўмитасига қисқа 11-08  ва Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг (67) 225-48-67 рақамлиИшонч телефон”лари орқали хабардор қилишингизни сўраймиз.   

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

16.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг