Жорий йилнинг 15 февраль куни Давлат божхона қўмитасида Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари Ўткиржон Кодиров билан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (ФАО) Ўзбекистон Республикасидаги вакили ўринбосари Шерзод Умаров ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда асосий эътибор Давлат божхона қўмитаси ва ФАО ўртасида ҳамкорлик механизмларини йўлга қўйиш, ҳамкорликнинг долзарб йўналишларини аниқлаш ва муҳокама қилишга қаратилди.
Учрашувда Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари У.Кодиров Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг жаҳонда, хусусан, Марказий Осиё минтақасида олиб бораётган кенг кўламли фаолияти, шунингдек, БМТ лойиҳаларини амалга ошириш доирасида амалга оширилган ишлари ҳақида хабардор эканлигини билдириб, йўлга қўйилаётган ҳамкорлик истиқболларини юқори баҳолашини таъкидлади.
Шу нуқтаи назардан, бўлиб ўтаётган учрашувда эришилиши кутилаётган келишувларни амалга ошириш учун барча саъй-ҳаракаталарни амалга оширишга тайёр эканлигини билдирди.
Учрашув давомида қуйидаги истиқболдаги йўналишлар белгиланди ва муҳокама қилинди:
Маълумот учун: Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти Бирлашган Миллатлар ТАшкилотининг ихтисослашган агентлиги бўлиб, очарчиликка қарши кураш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларга раҳбарлик қилади.
ФАОнинг асосий мақсади барча учун озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва аҳолининг юқори сифатли озиқ-овқат маҳсулотларидан мунтазам фойдаланишни кафолатлашдан иборат. Ҳозирги кунга келиб ФАОга 194 дан зиёд давлатлар аъзо бўлиб, у дунёнинг 130 дан ортиқ мамлакатларида фаолият юритади.
ФАОнинг фаолияти қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, овқатланишни яхшилаш ва озиқ-овқат хавфсизлиги муаммосини ҳал қилиш орқали дунёда қашшоқлик ва очарчилик даражасини пасайтиришга қаратилган.
16.02.2022