Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қундуз мўйналарини яширинча олиб киришга бўлган уриниш наф бермади
1040
Товар моддий бойликларини юртимизга божхона назоратини четлаб олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Қундуз мўйналарини яширинча олиб киришга бўлган уриниш наф бермади

Хусусан, Тошкент халқаро аэропортига хорижий мамлакатдан учиб келган фуқаро Р.М.нинг юклари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, юклар орасида божхона назоратига тақдим этилмаган ва шахсий эхтиёжлар учун ўрнатилган меъёрлардан ортиқча бўлган 74 дона ишлов берилмаган қундуз мўйналари борлиги аниқланади.

Хозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув харакатлари давом эттирилмоқда.

 

16.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг