Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида Янгиқўрғон туманининг чегара олди ҳудудида фуқаро С.А бошқарувидаги “ГАЗ-53” русумли юк автомашинаси белгиланган тартибда тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада ушбу автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 995 миллион сўмлик дори воситалари, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда шу билан бирга маиший техника буюмлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
16.02.2022