Мазкур давра суҳбатида Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари Шодмон Сафаров ва Эсон Қодировлар иштирок этишди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, йўлларда транспорт воситалари билан рўй бериши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳодисаларининг олдини олиш чоралари ҳақида огоҳлантиришдан, соҳа бўйича янгидан қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар, улардаги ўзгартириш ва қўшимчалар, Президентимиз томонидан соҳа ходимлари олдига қўйилган топшириқлар ва уларни ижро этишда белгилаб олинган устувор вазифалар ҳақида маълумотлар беришдан иборат бўлди. Шунингдек, марказда хизмат қилиб келаётган ходимлар, ёрдамчи (техник) гуруҳ ҳайдовчилари ҳамда таҳсил олаётган тингловчилар ўртасида йўл ҳаракати қоидаларига тўлиқ амал қилишлари, бугунги кунда республикамиз шаҳарларида ўтказилаётган “Диққат, пиёда” тадбирида фаоллик билан иштирок этишлари соҳа ходимлари томонидан таъкидлаб ўтилди ва тадбир сўнгида иштирокчиларга тарқатма материаллар топширилди.
Давра суҳбати шахсий таркиб, марказнинг ёш ходимлари ҳамда тингловчилари билан савол жавоблар тарзида қизиқарли ташкил этилиб, баҳс ва музокараларга бой бўлди.
16.02.2022