Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар 229 кг. 719 гр. гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасини фош қилишди
1254
Давлат божхона хизмати органлари томонидан йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини яширин равишда республикамиз ҳудудига олиб киришга бўлган уриниш фош қилинди.

Республикамиз божхоначилари гиёҳвандлик воситаларини божхона назоратидан яшириб, олиб ўтиш мақсадида ўта айёрона усуллар билан содир этилган навбатдаги қонунбузарлик ҳолатини фош этишди.

Қўшни давлатдан Россия Федерациясига қараб йўл олган юк машинасида ҳужжатларга кўра, 21 тонна 649 кг. пахта толаси ортилган эди. Буни инспекцион кўрик мажмуасининг тасвирлари ҳам тасдиқлади.

Аммо, шу тасвирлар божхона ходимларида жиддий шубҳа-гумонларга ҳам сабаб бўлди. Тиркаманинг тасвирдаги олд қисмида шубҳали объектлар мавжудлиги аниқланди ва юк автотранспорт воситаси чуқурлаштирилган ҳолда божхона кўригидан ўтказилди.

Шундан сўнг шубҳа остига олинган юк автотранспорт воситаси тезкор тузилмаларнинг махсус кузатуви остида, “Янгийўл”  божхона пости тасарруфидаги божхона омборида кўздан кечирилди.

Натижада, юк автотранспорт воситасига гиёҳвандлик воситалари яширилгани фош қилинди.

Ўтказилган текширувлар давомида, хуфядонлардаги 232 дона ўрамларнинг жами оғирлиги ўрами билан биргаликда ҳисоблаганда 245 кг. 200 гр.ни ташкил қилди. Экспертиза хулосаси эса уларнинг барчаси “героин” гиёҳвандлик воситаси эканлигини тасдиқлади. Мазкур ҳолатда тўхтатиб қолинган героиннинг соф оғирлиги 229 кг 719 гр.ни ташкил қилди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

15.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг