Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитаси Раиси "Олот" чегара-божхона постида бўлди
1442
Давлат божхона қўмитаси Раиси Акмалхўжа Мавлонов Бухоро вилоятида бўлиб, "Олот" чегара-божхона пости фаолияти билан яқиндан танишди.
Давлат божхона қўмитаси Раиси

Мазкур пост юртимизни қўшни Туркманистон билан боғловчи энг гавжум чегара ўтказиш пунктларидан бири ҳисобланади. Илгари постнинг ўтказувчанлиги кунига 150 та юк автотранспортини ташкил қилган бўлса, ҳозирда 500 тагача юк автотранспорт воситалари ҳаракатланиши мумкин.

ДБҚ Раиси постда божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнларини рақамлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар билан танишар экан, мавжуд имкониятлардан нечоғлик самарали фойдаланилаётганига эътибор қаратди.

ДБҚ Раисининг юк автотранспорт воситалари ҳайдовчилари билан яқиндан мулоқоти давомида ечимини кутаётган ва ҳал этилиши лозим бўлган масалалар ҳам борлиги аён бўлди.

Жумладан, ҳайдовчилар учун габарити катта ва оғирлиги белгиланган меъёрдан ортиқ бўлган транспорт воситаларининг республикага кириши учун рухсатномани шу ернинг ўзида ёки электрон равишда олиш имкони йўлга қўйилмаган.

Ёки банк хизматларини божхона пости залларида эмас, аксинча постнинг қўшни давлатдан кириш қисмида йўлга қўйиш орқали ҳайдовчиларнинг божхонадан ўтиш вақтини қўшимча 10 дақиқагача қисқартириш мумкин.

Пост ҳудудида вай-фай тизими орқали тақдим этилаётган бепул Интернет тезлигини янада ошириш орқали электрон божхона хизматларини тезкорлик билан кўрсатиш мумкин бўлади.

Шунингдек, пост атрофидаги инфраструктрани такомиллаштириш, айниқса, бу ердаги йўлларни таъмирлашда иқлим шароитларини инобатга олиш лозимлиги юзасидан кўрсатмалар берилди.

14.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг