Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда Бобур таваллудининг 539 йиллиги муносиб нишонланди
1521
Заҳириддин Муҳаммад Бобур – шоир, олим, саркарда ва йирик давлат арбоби, “Буюк Бобурийлар сулоласи” асосчисидир. У зотни ҳар қанча хотирлаб эъзозласак, шунча кам. Шу боис, ҳар йили 14 февраль Бобур таваллуди юртимизда кенг нишонланади, турли маънавий-марифий тадбирлар ва кечалар ташкил этилади.
Наманганда Бобур таваллудининг 539 йиллиги муносиб нишонланди

Наманган шаҳрида жойлашган Наманган ихтисослаштирилган санъат мактабида ҳам буюк бобокалонимиз таваллудининг 539 йиллиги муносабати билан бадиий тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят Халқ таълими ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармалари вакиллари, Ёшлар иттифоқининг фаол етакчилари ҳамда Наманган вилояти божхона бошқармасининг ёш ходимлари иштирок этишди.

Тадбир давомида барча ёшлар қатори божхона ходимлари ҳам муносиб иштирок этиб, Бобурнинг босиб ўтган ҳаёт йўли, ижоди ва энг сара ғазаллари тилга олинди. Шунингдек, санъат мактабининг истеъдодли ёшлари томонидан ғазаллар куйга солиниб, бирин-кетин ижро этилди.

Таъкидлаш лозимки, бу каби маънавий тадбирлар нафақат Бобурнинг бой маънавий меросини ўрганишга балки, инсонлар қалбида эзгулик, инсонпарварлик, айниқса, ватанга муҳаббат туйғуларини шакллантиришда муҳим восита бўлиб хизмат қилади.

 

14.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг