Айни кунларда юртимизда Алишер Навоий таваллудининг 581 ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги кенг нишонланмоқда.
Хоразм вилояти божхона бошқармасида ҳам “Алишер Навоий ижоди – маънавиятимиз хазинаси”, “Бобурнинг ўзбек адабиёти ва тарихида тутган ўрни” мавзуларида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали Маънавият-маърифат ишлари бўйича бўлими бошлиғи Атабек Сапарбаев иштирок этди.
Ҳар икки ижодкор дунё адабиёти тарихида жуда катта ўрин тутишини, халқпарвар давлат арбоби сифатида жамиятда тутган юксак мавқейи жиҳатидан ҳам, илм-фан, маданият ва санъат, адабиёт аҳлига кўрсатган ҳомийлиги жиҳатидан ҳам ўхшаши йўқ сиймо эканлигини, улар бугун ўзбек халқининг миллий ифтихорига, адабий, маънавий камолот тимсолига айланганлигини таъкидлади.
Навоий ва Бобурнинг ҳаёти ва ижодини ўрганар эканмиз, улар умри давомида халққа хизмат қилиб, бунёдкорлик, яратувчанлик ишларида шахсий ибрат кўрсатганини янада ёрқинроқ билиб оламиз. Улар барча асарларида ана шу эзгу ғояларни тарғиб этишган.
Халқимиз маънавий дунёсининг юксалишига улкан ҳисса қўшган икки буюк шахс – Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди муносабати билан ташкил этилган тадбирда божхона ходимлари, икки ижодкорнинг ҳаёти, фаолияти, ижодий мероси хусусида ўзаро фикр алмашишди.
Хоразм вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
14.02.2022