Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қорақалпоғистонлик божхоначилар хайрли ишларда фаол қатнашмоқда
8263
Президентимиз томонидан “2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб белгиланиши натижасида ҳар бир маҳалла ва унда истиқомат қилувчи фуқаролар ҳаётида ижобий ўзгариш юз бермоқда.
Қорақалпоғистонлик божхоначилар хайрли ишларда фаол қатнашмоқда

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрининг “Чимбой гузари” МФЙ ҳудуди жорий йилда “Обод маҳалла” дастурига киритилиб, бугунги кунда ушбу маҳаллада кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Ушбу жараёнларда Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари мазкур маҳалланинг “Қутлы қоныс” кўчасида яшовчи ёрдамга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиб, уларнинг уй олди атрофларини ободонлаштиришда ва тoморқа ерларига ишов беришда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқда.

Ҳозирда ушбу йўналишдаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

14.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг