Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Заҳириддин Муҳаммад Бобур тавалудининг 539 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Миллий кутубхонасига экскурсия ташкил этилди
1167
Дунё тамаддунига бениҳоя ҳисса қўшган ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, буюк шоир ҳамда Бобурийлар сулоласи асосчиси Заҳириддин Муҳаммад Бобур тавалудининг 539 йиллиги муносабати билан Миллий кинология маркази ёш ходимлари ҳамда тингловчиларининг Ўзбекистон Миллий кутубхонасига ташрифи ташкил этилди.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур тавалудининг 539 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Миллий кутубхонасига экскурсия ташкил этилди

Экскурсия давомида Марказ ёш ходимлари ҳамда тингловчилар Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг XV-XX асрга оид ноёб қўл ёзма асарлари билан яқиндан танишишди.

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти тарихида, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида муносиб ва мустаҳкам ўрин эгаллагани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

 

14.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг