Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Биз коррупцияга қаршимиз
1135
Коррупцияга қарши курашиш мақсадида божхона органларида тизимли чора тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу мақсадда, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона пости ходимлари томонидан чегара божхона пости орқали ҳаракатланаётган фуқаролар иштирокида  “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирда ушбу божхона постининг катта инспектори,  божхона хизмати капитани Ж.Рахмонов, коррупцияга қарши курашиш – ҳар биримизнинг бурчимиз эканлигини ҳамда коррупция давлатнинг конституциявий асосларини ҳамда жамиятнинг маънавий-ахлоқий асосларини емириши, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари жиддий тарзда бузилишига олиб келишини таъкидлади.

Шунингдек, Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6013 сонли фармонлари мазмун ва моҳияти ҳам фуқароларга тушунтириб берилди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, мазкур иллатга  қарши курашишда нафақат давлат органлари, балки барча фуқароларимизни бирлаштирган ҳолдагина  самарали  натижаларга эришиш мумкин. Бу борада олиб борилган муваффақиятли саъй-ҳаракатлар жамиятимизнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида муҳим аҳамият касб этади.   

Учрашув сўнгида, иштирокчиларга  божхона қоидабузарликларига гувоҳ бўлганда, Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ишонч телефон рақамига ва Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси навбатчилик қисмининг (76) 225-02-26 рақамли телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

14.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг