Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашиш – ҳар биримизнинг асосий вазифамиз
1206
Қашқадарёда “Коррупцияга қарши курашиш – ҳар биримизнинг асосий вазифамиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Коррупцияга қарши курашиш – ҳар биримизнинг асосий вазифамиз

Маълумки, дунё мамлакатларининг барқарорлик билан тараққий этишига коррупция жинояти қаршилик кўрсатиб келмоқда. Шу боисдан ҳам бу иллатга қарши курашиш бутун дунё мамлакатларининг долзарб муаммоси бўлиб қолмоқда.

Бугунги кунда Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси томонидан коррупция ва бошқа турдаги қонунбузарлик ҳолатларини олдини олиш мақсадида доимий тарзда тушунтириш ва профилактик тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Бошқарманинг “Насаф” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ўтказилган навбатдаги давра суҳбати ҳам айнан шу мавзуга бағишланди.

Унда вилоят ҳудудида фаолият олиб бораётган ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари, тадбиркорлик субъектлари, брокерлик фирмалари ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар ҳамда божхона ходимлари иштирок этишди.

Тадбир давомида мамлакатимизда коррупция жиноятига қарши самарали кураш олиб борилаётганлиги, шунингдек, бозор иқтисодиётини янада ривожлантириш, халқимизга ва тадбиркорларга яқиндан кўмак кўрсатиш, фаолиятига ҳалақит бераётган тўсиқларни бартараф этиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги билдирилди.

Шу жумладан, божхона органларида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

Тадбир сўнггида иштирокчилар ўртасида ижтимоий сўровнома ўтказилди ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассислари томонидан батафсил жавоблар олишди

Шу ўринда, Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси масъуллари коррупцияга қарши курашиш юзасидан кенг жамоатчилик билан ҳамкорлик учун Давлат божхона қўмитасининг қисқа “11-08” ҳамда бошқармада ташкил қилинган (75) 221-04-80 ишонч телефон рақами доимий фаолият кўрсатаётганлигини эслатиб ўтади.

12.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг