Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
ДБҚ Раиси "Бошпочтамт" божхона пости фаолияти билан танишди
8443
Давлат божхона қўмитаси Раиси Акмалхўжа Мавлонов Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг "Бошпочтамт" ташқи иқтисодий фаолият божхона пости фаолияти билан яқиндан танишди.
ДБҚ Раиси

Божхона постида бир кунда ўртача 15-18 тонна ёки 7-7,5 минг дона ҳалқаро почта ва курьерлик жўнатмалари божхона назоратидан ўтказилади.

ДБҚ Раиси курьерлик жўнатмаларининг божхона назорати ва расмийлаштирувини тезкор амалга ошириш билан бир қаторда жўнатмаларда шахсий фойдаланиш учун ниқоби остида тижорат товарларининг кириб келишининг олдини олишга ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.

- Биз курьерлик жўнатмаларини етказиш билан шуғулланувчи тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Шунга жавобан, улар ҳам амалдаги қонунларга тўлиқ риоя этишлари, хусусан товарларни божсиз олиб кириш нормаларини суистеъмол қилмасликлари зарур, – деди тадбиркорлар билан мулоқот чоғида ДБҚ Раиси А.Мавлонов.

Шу ернинг ўзида ДБҚ Раисига божхона постида иш самарадорлигини янада оширишга қаратилган турли таклиф ва лойиҳаларнинг тақдимоти амалга оширилди.

12.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг