Шундан келиб чиққан ҳолда Жиззах вилояти божхона бошқармаси томонидан коррупциянинг олдини олиш, унга қарши кескин курашиш ва бу борада белгилаб қўйилган талаблар асосида муайян ишлар йўлга қўйилган. Қолаверса, бу борадаги ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида мунтазам ходимлар ҳамда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари билан профилактик учрашувлар ўтказиб келинмоқда.
“Жиззах” ТИФ божхона постида ташкил этилган навбатдаги учрашувда бошқарманинг шахсий хавфсизлик бўлими бошлиғи, пост ходимлари, ТИФ қатнашчилари ва божхона расмийлаштируви мутахассислари иштирок этишди.
Учрашув давомида коррупциянинг олдини олиш бўйича божхона органлари томонидан амалга оширилаётган тизимли ишлар, кўрилаётган кескин чоралар тушунтириб ўтилди. Шунингдек, бу иллат жамият ва мамлакат тараққиётига жиддий таҳдид эканлиги, буни ҳар бир ходим тўғри тушунган ҳолда ҳалол-пок бўлиб хизмат қилиши, ҳеч қачон бу жиноятга қўл урмаслиги лозимлиги эслатиб ўтилди.
Маълумот ўрнида, Жиззах вилояти божхона бошқармасида (0372) 223-28-39 рақамли “Ишонч телефони” мунтазам йўлга қўйилганлигини, фуқаролар соҳага оид бирор бир таклиф ёки фикрларини бемалол билдиришлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.
12.02.2022