Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда товар моддий бойликлари ноқонуний сақланаётган хонадон фош этилди
1009
Божхона органлари томонидан мамлакатимизда яширин иқтисодиётнинг олдини олиш мақсадида товар-моддий бойликларининг ноқонуний олиб кирилиши, айланиши ва сақланишига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Андижонда товар моддий бойликлари ноқонуний сақланаётган хонадон фош этилди

Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда навбатдаги тезкор тадбирни ўтказишди.

Пахтаобод туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида, ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаро М.И.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, мазкур хонадонда хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, муқаддам божхона назорати ўрнатилмаган айланма йўллар орқали мамлакат ҳудудига олиб кирилган ва сақланаётган, умумий қиймати 202 млн. 857 минг сўмлик 638 дона турли хил товар моддий бойликлари ва 11 хил турдаги дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

12.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг