Наманган вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган семинар ҳам фикримизнинг амалий исботи бўла олади. Тадбирда бошқарма бошлиғи ўринбосари И.Жалолов, Наманган вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи У.Қобилов ва божхона ходимлари иштирок этишди.
Унда сўз олганлар, коррупция – жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган ўта салбий иллат эканлиги, бу борада аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, бу бўйича тизимли ишларни янада шакллантириш, коррупция ҳолатларининг олдини олиш муҳим вазифа ҳисобланиши ва унга қарши курашиш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.
Тадбир давомида бошқарманинг Шахсий хавфсизлик бўлими бошлиғи Х.Турдибоев ҳам сўзга чиқиб, коррупциянинг олдини олиш бўйича бошқармада амалга оширилаётган тизимли ишлар тўғрисида тўхталиб ўтиш билан бир қаторда коррупцияга қарши курашда, бу иллатнинг жамиятга, тараққиётга ва хавфсизликка катта таҳдид эканлиги тўғрисида ҳар бир ходим билиши, ҳеч қачон бу жиноятга қўл урмаслиги ва энг муҳими божхоначи қасамёдига доимо содиқ қолиши лозимлигини эслатиб ўтди. Шунингдек, йиғилишда фуқароларга давлат органи вакили сифатида хушмуомалада бўлиш, мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш каби бир қатор вазифаларни бажаришда ҳар бир вазиятга тўғри баҳо бера олиш зарурлиги таъкидланди.
12.02.2022