Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Довут-ота” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган фуқаролар М.Д, С.Э, Б.И, С.К, К.С, Н.М.лар бошқарувидаги “Mercedes Benz” ва “DAF” русумли юк автотранспорт воситалари ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, автомашиналарда божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, дастлабки сўровга кўра қиймати 184 млн. сўмлик 66 та юк автотранспорт воситалари гильзаларини борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
12.02.2022