Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
9 минг АҚШ долларни юртимиздан яширинча олиб чиқмоқчи бўлган шахс фош бўлди
904
Турли найрангларни қўллаган ҳолда юртимиздан нақд хорижий валюталарни ноқонуний тарзда олиб чиқишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
9 минг АҚШ долларни юртимиздан яширинча олиб чиқмоқчи бўлган шахс фош бўлди

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатга чиқиб кетаётган фуқаро Х.М. ва унинг бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, ушбу фуқаронинг автотранспорт воситасида декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, олиб чиқиш меъёридаги нақд хорижий валютадан ташқари 9 минг АҚШ доллари борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

12.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг