Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жиззахда тадбиркор фаолияти билан яқиндан танишилди
1436
Божхона соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришлар, қабул қилинаётган ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга етказиш, уларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва ижобий ҳал этиш мақсадида Жиззах вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Ш.Салихов мунтазам ҳудудларга чиқиб, экспортёр корхоналар фаолияти билан яқиндан танишмоқда. Навбатдаги ташриф манзили Зомин туманида жойлашган “Jizzax poultry” МЧЖ бўлди.
Жиззахда тадбиркор фаолияти билан яқиндан танишилди

2015 йилда фаолиятини йўлга қўйган мазкур паррандачилик фабрикасида бугунги кунда 100 га яқин аҳоли иш билан таъминлаган. Бу ерда бир кунда 250 мингта, бир ойда 7 миллиондан ортиқ тухум маҳсулотлари етиштирилади. Бугунги кунда мазкур фабриканинг тухумларига бўлган эҳтиёж жуда юқорилиги боис маҳсулотлар асосан юртимизнинг турли вилоятларига етказиб берилмоқда.

Айтиш керак, мазкур корхона фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида унга 2019 йилдан ҳозирги кунга қадар 3,6 млрд сўм миқдорида божхона тўловларидан имтиёз берилган.

Бу каби учрашувлар давом эттирилмоқда.

12.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг