Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Заҳриддин Муҳаммад Бобур – умумармия ёшлари нигоҳида” мавзусида ўтказилган мусобақада божхоначилар муносиб иштирок этишди
978
Айни кунларда юртимизда буюк алломамиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодига юксак эҳтиром кўрсатилиши билан бирга унинг ижоди мазмун-моҳиятини ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида кўплаб тадбирлар ташкил этилмоқда.
“Заҳриддин Муҳаммад Бобур – умумармия ёшлари нигоҳида” мавзусида ўтказилган мусобақада божхоначилар муносиб иштирок этишди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти кенгаши ҳамда Тошкент вилояти Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан “Заҳриддин Муҳаммад Бобур - умумармия ёшлари нигоҳида” мавзусида кўрик танлови бўлиб ўтди.

Танловда ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг билимдон ва зукко ходимларидан ташкил топган жамоалари иштирок этишди. Танловда иштирокчилар Бобур ижодига доир саволларга жавоб бердилар, қизғин мусобақаларда куч синашишди.

Муросасиз ўтказилган беллашувлар давомида Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари муносиб иштирок этишиб, фахрли иккинчи ўринни қўлга киритишди.

Тадбир якунида барча иштирокчилар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

11.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг