Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сарҳисоб: “Тошкент-товар” ТИФ божхона пости фаолиятига назар
1314
Маълумки, тадбиркорлик ривожи – мамлакат тараққиётининг асосидир. Шу боис, юртимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни тараққий эттириш, шу жумладан, ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама қулайлик яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Сарҳисоб: “Тошкент-товар” ТИФ божхона пости фаолиятига назар

Ушбу жараёнда, хусусан, ташқи иқтисодий фаолият барқарорлигини таъминлашда божхоначиларга муҳим вазифа юклатилган.

Маълумки, мамлакатимиз божхона органлари республикамиз ҳудудида самарали божхона назоратини амалга ошириш, товар айирбошлашни тартибга солишни таъминлаш, экспорт ҳамда иқтисодиёт ривожланишини рағбатлантириш ва ички бозорни ҳимоялаш йўлида хизмат қилмоқда.  

Бу борада Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости фаолияти эътиборга молик.

2022 йил январь ойи давомида божхона постида 7 956 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилиб, улар бўйича 700 млрд. сўмлик божхона тўловлари давлат бюджетига ўтказилди.

Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 68 та корхоналарга божхона тўловларидан 63,5 млрд. сўмлик имтиёзлар берилди.

Шунингдек, мазкур божхона постида 1782 та божхона кўриги жараёнлари амалга оширилди. 55 ҳолатда 1 млрд. 224 млн. сўмдан ортиқ қийматдаги ноқонуний товарлар борлиги аниқланди. 

Божхона постида 75 фоиз товарлар соддалаштирилган тартибда божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилди.

Ушбу божхона постида божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнида яратилган қулайликлардан эса тадбиркорлар мамнун.

Мухтасар айтганда, божхона пости ходимлари халқаро стандартларга мос равишда тадбиркорлик субъектларига экспорт-импорт жараёнларини амалга оширишда яқиндан кўмак бермоқда.

Божхона тизимининг самарали фаолияти эса, ўз навбатида мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш ва иқтисодий қудратининг юксалтиришга хизмат қилади.

Мунис Халилова,
“Тошкент-товар” божхона пости катта инспектори

11.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг