Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда давра суҳбати ташкил қилинди
1010
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси “Насаф” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида навбатдаги давра суҳбати бўлиб ўтди.
Қашқадарёда давра суҳбати ташкил қилинди

Унда вилоят ҳудудида фаолият олиб бораётган ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари, тадбиркорлик субъектлари, транспорт корхоналари масъул ходимлари, брокерлик фирмалари ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар ҳамда божхона ходимлари иштирок этишди.

Таъкидланганидек, cўнгги йилларда божхона органлари томонидан  тадбиркорликни ривожлантириш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, ташқи иқтисодий фаолиятга оид тартиб-қоидаларни соддалаштириш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу эса, импорт ва экспорт операцияларини қисқа ва соддалаштирилган тартибда амалга оширилишига замин яратиб, мамлакатимиз билан қўшни ва хориж давлатлари ўртасидаги товар айланмаси ҳажмини оширилишига ёрдам бермоқда.

Тадбирда, Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 1 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида” ЎРҚ-748-сон Қонуни билан жорий этилаётган ўзгартиришлар тадбир иштирокчиларига етказилди.

Шунингдек, ушбу кодекснинг 52-бобида белгиланган тартиб-қоидалар, яъни божхона органлари томонидан тақдим этиладиган дастлабки қарорлар, унинг афзалликлари тўғрисида иштирокчиларга тушунтиришлар берилди.

Хусусан, божхона органлари товарларнинг таснифланишига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатурасига мувофиқ товар божхона органига тақдим этилгунга қадар дастлабки қарор қабул қилиши мумкин.

Ўрнатилган ушбу тартиб ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорларга қулайликни тақдим этади, божхона расмийлаштируви жараёнини осонлаштиради.

Учрашувда, божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби, маҳсулотларни экспорт божхона режимига расмийлаштиришда божхонада яратилган енгилликлар тўғрисида ҳам батафсил тушунтиришлар берилди.

Тадбир якунида иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга масъуллар томонидан батафсил жавоблар қайтарилди.

11.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг